Live
8
Ўзбек

Траоре фаолиятини «Депортиво»да давом эттиради – Романо

Футбол
26 август, 15:15
Клуб 30 ёшли фуболчи билан оғзаки келишувга эришган.
 Траоре фаолиятини «Депортиво»да давом эттиради – Романо
Фото: Getty Images

«Депортиво» клуби испаниялик ҳужумчи Адама Траоре билан келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, клуб 30 ёшли фуболчи билан оғзаки келишувга эришган. Томонлар барча ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини кутмоқда.

Траоренинг сўнгги жамоаси «Вест Ҳэм» клуби бўлганди. Ҳозирда у жамоани тарк этиб, эркин агент мақомида Ла Лигага қайтишга тайёргарлик кўрмоқда.

Маълумот учун, Адама «болғачилар» сафида АПЛ доирасида 9 та учрашувда майдонга тушиб, бирорта ҳам гол ура олмаганди.

Бугунги янгиликлар