«Галатасарой» «Милан» вингери Рафаел Леау трансфери бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда журналист Жанлуижи Лонгари хабар берди.
Манбага кўра, клублар вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар бўлиб ўтган. Истанбул клуби 27 ёшли футболчи учун осон бажариладиган бонусларни ҳисобга олган ҳолда 44 миллион евро таклиф қилган.
«Милан» футболчини сотиш вариантига мойил. «Галатасарой» эса Леауга йилига 12 миллион евро маош тўлашга тайёр.
Маълумот учун, Тransfermarkt португалиялик футболчининг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда. Леаунинг «Милан» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.