Бугун
34
Ўзбек

«Милан» Грилишни ўз сафига қўшиб олиши мумкин

Футбол
25 август, 04:30
Миланликларни «шаҳарликлар»нинг молиявий талаблари қониқтирмаяпти.
«Милан» Грилишни ўз сафига қўшиб олиши мумкин
Фото: Getty Images

«Милан» трансфер ойнаси ёпилгунига қадар «Манчестер Сити» вингери Жек Грилишни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.

Маълум қилинишича, «Эвертон» Грилишга бўлган қизиқишини пасайтирган. «Россонери» эса англиялик футболчи билан таркибни кучайтиришга қарши эмас.

Шунга қарамай, миланликларни «шаҳарликлар»нинг молиявий талаблари қониқтирмаяпти. Шу боис жамоа трансфер суммасидан 11,7 миллион евро чегирма олишга ҳаракат қилмоқда.

Шу билан бирга, Грилиш «Манчестер Сити»да қолиб, янги мавсумда асосий таркибдан жой олиш учун курашиши эҳтимоли ҳам истисно қилинмаяпти.

Маълумот ўрнида, 30 ёшли футболчи ўтган мавсумни «Эвертон»да ижара асосида ўтказди. Мерсисайдликлар сафида у 22 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та ассист амалга оширди.

Аввалроқ Грилиш Манчестердаги барда ичиб, ухлаб қолгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар