«Челси» яримҳимоячиси Энцо Фернандес ҳамон «Манчестер Сити»нинг асосий трансфер мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Қайд этилишича, «шаҳарликлар» раҳбарияти аргентиналик футболчини сотиб олиш бўйича расмий таклиф тайёрламоқда. Клуб трансфер ойнаси ёпилгунига қадар Фернандесни ўз сафига қўшиб олишга умид қилмоқда.
«Челси» эса таклиф қилинадиган пул миқдори уларни қониқтирса, Энцо билан хайрлашишга тайёр. Сўнгги маълумотларга кўра, лондонликлар футболчини камида 140 миллион евро эвазига сотишни кўзламоқда.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсум яримҳимоячи 54 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 7 та ассист амалга оширди. Аввалроқ Мареска Энцо Фернандесни «Манчестер Сити»да кўришни истаётгани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади