«Рома» ҳужумчиси Пауло Дибала А Серия 1-тур доирасидаги «Фиорентина»га қарши ўйин (4:0) ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Мен футбол ўйнашни жуда хоҳлагандим, чунки таътил пайтида тўпга деярли тегмадим. Мухлисларимиз олдида мавсумни бундай бошлаш жуда ёқимли бўлди.
Қолиш истагим аллақачон бор эди, ҳеч қандай шубҳа йўқ эди. Шунинг учун яна шу ерда, мана шу инсонлар ва мураббий учун ўйнаш мақсадида бор кучимни бердим.
Мален ўтган йилги натижасидан кўпроқ гол уриб, бизни юқори чўққига олиб чиқишига умид қиламан. Учинчи ўринни яхшилашимиз мумкин, чунки юқорида яна иккита поғона бор», — деди 32 ёшли аргентиналик футболчи.
Қайд этиш лозим, «Фиорентина»га қарши ўйинда Дониэл Мален ҳет-трик муаллифи бўлди, учала ассистни эса Дибала амалга оширди.