«Манчестер Сити» вингери Жек Грилиш фаолиятини «Милан»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар берди.
Манбана кўра, «россонери» англиялик 30 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.
Грилиш ўтган мавсумни «Эвертон»да ижара асосида ўтказди. У Мерсисайд клубида яхши таассурот қолдирган бўлса-да, мавсумнинг иккинчи ярмида олган оёқ жароҳати унинг мавсумини эрта якунлашга мажбур қилди. Шу сабабли «Эвертон» футболчини доимий равишда сотиб олиш борасидаги режасидан воз кечган.
Маълумот учун, Жекнинг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2027 йилгача амал қилади. Ўтган мавсумда «ирислар» сафида 22 та учрашувда 2 та гол ва 6 та ассист қайд этган.