Англия профессионал футболчилар ассоциацияси (PFA) Нико О’Райлини АПЛнинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси деб топди.
«Манчестер Сити»нинг 21 ёшли ҳимоячиси овоз бериш жараёнида ўз жамоадоши Райан Шерки, Макс Доуман («Арсенал»), Эли Жуниор Крупи («Борнмут»), Коби Майну («Манчестер Юнайтед») ва Рио Нгумоани («Ливерпул») ортда қолдирди.
О’Райли ўтган мавсумда Англия Премер-лигасида «шаҳарликлар» сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ Нико мавсумнинг энг яхши футболчилардан иборат рамзий жамоасига ҳам киритилгани хабар қилинганди.