Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Азиз Ғаниев «Ал Батеҳ»ни тарк этди. Бу ҳақда БАА клуби матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, клуб 28 ёшли хавбек билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилган. Азиз 2024 йилнинг ёзидан бери «Ал Батеҳ» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Футболчининг клуб билан амалдаги битими 2027 йилнинг ёзига қадар тузилганди.
Ҳозирча Ғаниев фаолиятини қайси жамоада давом эттириши маълум эмас. Аммо унга БААнинг бошқа жамоалари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.