Live
19
Ўзбек

Расман: Нкунку «Лейпциг»га қайтди

Футбол
25 август, 14:34
Аввалроқ «буқалар» Кристофернинг ижараси учун 3,5 миллион евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Расман: Нкунку «Лейпциг»га қайтди
Фото: Leipzig FC

«Лейпциг» клуби ҳужумчи Кристофер Нкункунинг жамоага қайтганини расман маълум қилди.

Қайд этилишича, франциялик 28 ёшли футболчи «Милан»дан 2026/27 йилги мавсум охиригача ижарага олинди. Келишувда футболчини кейинчалик тўлиқ сотиб олиш банди ҳам мавжуд.

Аввалроқ «буқалар» Кристофернинг ижараси учун 3,5 миллион евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалганди. Шунингдек, германияликлар мавсум якунида футболчини яна 30 миллион евро атрофидаги сумма эвазига тўлиқ сотиб олиш имкониятига эга бўлади

Эслатиб ўтамиз, Нкунку 2019–2023 йиллар давомида айнан шу клуб шарафини ҳимоя қилган. Бу вақт давомида барча турнирлар доирасида 172 та учрашувда 70 та гол ва 56 та голли узатма қайд этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лейпциг Лейпциг
Бугунги янгиликлар