«Арсенал» ва «Тоттенҳэм» Норвегия миллий жамоаси ҳамда «Лейпциг» вингери Антонио Нуса трансфери учун курашда етакчи клублар сифатида қайд этилмоқда. Бу ҳақда Fuccball хабар берди.
Манбага кўра, «Арсенал» 21 ёшли ҳужумчи учун тахминан 40 млн евролик таклиф тайёрламоқда. Бироқ Германия клуби Нуса билан хайрлашишни истамаяпти ва унинг трансферини 60–65 млн еврога баҳоламоқда.
Нусанинг ўзи эса «Лейпциг»даги фаолиятидан мамнун экани айтилмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.
Норвегиялик футболчи ушбу мавсумда барча турнирлар доирасида 6 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Тransfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 45 млн еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Нуса Норвегия миллий жамоаси сафида 33 та баҳсда иштирок этиб, 9 та гол урган.