Live
1
Ўзбек

Осиё ўйинлари. Жанубий Корея қаторасига тўртинчи бор мусобақа ғолиблигини қўлга киритди

Футбол
3 октябр, 08:25
    11
Қизиғи, улар қаторасига 3-марта кубок учун кечадиган финал баҳсида Япония U-23 миллий жамоасидан устун келди.
Осиё ўйинлари. Жанубий Корея қаторасига тўртинчи бор мусобақа ғолиблигини қўлга киритди
Фото: Getty Images

Осиё ўйинларида футбол бўйича финал баҳсида Жанубий Корея U-23 миллий жамоаси мезбон япониялик тенгқурларига қарши майдонга тушди.

Унда жанубий кореялик футболчилар минимал 1:0 ҳисобидага ғалабани қўлга киритди. Ягона голга 61-дақиқада Жи-Сунг Эом муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Жанубий Корея U-23 миллий жамоаси кетма-кет тўртинчи маротаба мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Қизиғи, жанубий кореяликлар қаторасига учинчи марта кубок учун кечадиган финал баҳсида Япония U-23 миллий жамоасидан устун келди.

Аввалроқ Ўзбекистон U-23 миллий жамоаси 3-ўрин учун баҳсда хитойлик тенгқурларига мағлуб бўлгани маълум қилинганди.

Осиё ўйинлари. Финал
Жанубий Корея — Япония 1:0
Гол:
Жи-Сунг Эом 61.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жанубий Корея Жанубий Корея
  • Япония U23 Япония U23
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

11 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар