Бугун
23
Ўзбек

Осиё ўйинлари. Яримфинал босқичининг барча иштирокчилари маълум

Футбол
27 сентябр, 08:35
Мусобақанинг чоракфинал баҳслари якунига етди.
Осиё ўйинлари. Яримфинал босқичининг барча иштирокчилари маълум
Фото: ЎФА

Японияда ўтаётган Осиё ўйинлари мусобақасининг футбол бўйича чоракфинал баҳслари якунига етди.

Чоракфинал босқичининг сўнгги кунида Хитой Таиландни, Япония эса Шимолий Кореяни мағлубиятга учратди. Шу тариқа, Осиё ўйинларининг футбол мусобақасида Ўзбекистон, Япония, Жанубий Корея ва Хитой яримфиналга йўл олди.

Яримфинал жуфтликлари:

Жанубий Корея — Хитой;
Ўзбекистон — Япония.

Маълумот ўрнида, ҳар икки яримфинал учрашуви 30 сентябр куни бўлиб ўтади. Жанубий Корея — Хитой баҳси Тошкент вақти билан соат 11:00 да, Ўзбекистон — Япония учрашуви эса 15:30 да бошланади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон U-23 миллий жамоаси гуруҳ босқичида ҳам муваффақиятли иштирок этди. Равшан Ҳайдаров шогирдлари учта учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, 9 очко билан ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади.

Жамоамиз рақиблар дарвозасига 9 та гол уриб, атиги 1 марта ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Хитой (23 ёшгача) Хитой (23 ёшгача)
  • Япония U23 Япония U23
  • Ўзбекистон U23 Ўзбекистон U23
  • Жанубий Корея Жанубий Корея
Бугунги янгиликлар