Японияда ўтаётган Осиё ўйинларида футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси чорак финалда Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмасдан 3:0 ҳисобида тор-мор келтирганини биласиз.
Олдинда эса вакилларимизни ярим финал доирасида мезбон – Японияга қарши жиддий ўйин кутяпти. Бу ўйин Осака шаҳрида бўлиб ўтади ва жамоамиз аъзолари ушбу шаҳарга кўчиб ўтдилар. Ўйин эса 30 сентябр куни Тошкент вақти билан соат 15:30 да «Нагаи» стадионда бошланади.
Олимпия терма жамоамиз сафидаги етакчиларимиздан бири Сардор Баҳромов ҳам ўзига билдирилган ишончни оқлаб келмоқда ва у рақиб дарвозаларига чиройли голларни киритмоқда.
Ушбу футболчи яримфинал олдидан Tribuna.uz мухбирининг айрим саволларига жавоб қайтарди.
- Сардор, аввало чорак финал доирасидаги Саудия Арабистонига қарши ўтган ғалабали ўйиндан ҳиссиётлар қандай?
- Ассалому алайкум. Ғалабадан кейинги ҳиссиётлар ҳаммада ажойиб. Сабаби, икки турнирдан бери чорак финалда қолиб кетаётгандик. Шу сабабли ҳаммада кайфият зўр.
- Саудияга қарши ўйин олдидан рақиб ҳақида қандай маълумотга эга эдинглар ва ўйин сизлар кутгандек кечдими?
- Саудия терма жамоаси ҳақида ўрганиб чиққандик. Улар асосан стандарт вазиятлардан голлар уришган. Лекин биз билан учрашувда бу ўхшамади ва ўйинимиз биз хоҳлагандек тугади.
- Чорак финалдаги 3:0 ҳисобидаги ғалаба фонида терма жамоамиз қанчалик кучини кўрсатди, деб ўйлайсиз?
- Биз бор кучимиз билан ҳаракат қилдик ва йирик ҳисобда ғалаба қозондик.
- Энди ярим финалга тайёргарлик янада бошқача кечяптими ёки одатдаги кабими?
- Ярим финалдаги ўйинга янада яхшироқ тайёргарлик кўряпмиз. Сабаби, Япония Осиёда энг яхши жамоалардан бири. Бу ўйин финал олдидан финал бўлади, деб ўйлайман.
- Японияни ўйинини кўргандирсиз, бўлажак баҳсдан нима кутяпсиз?
- Япониянинг ўйинини кўрдик. Ҳар доим Япония кучли бўлиб келган. Улар билан ўйинда насиб бўлса, ғалаба қозониб, финалга чиқишимизни кутяпман.
- Терма жамоамизнинг асосий мақсади нима?
- Мақсадимиз битта: чемпион бўлиш. Турнир олдидан ҳам мақсад шу эди.
Сардор Баҳромов: «Бу ўйин финал олдидан финал бўлади»
Эксклюзив
28 сентябр, 04:22
7
Ўйин эса 30 сентябр куни Тошкент вақти билан соат 15:30 да «Нагаи» стадионда бошланади.
Фото: ЎФА
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади