Live
12
Ўзбек

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Саудияни йирик ҳисобда енгиб, илк яримфиналчига айланди

Футбол
25 сентябр, 02:54
    40
Равшан Ҳайдаров жамоаси финал йўлланмаси учун Япония — КХДР жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.
Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Саудияни йирик ҳисобда енгиб, илк яримфиналчига айланди
Foto: UFA

Японияда ўтаётган Осиё ўйинларида футбол спорт турида чоракфинал босқичи старт олди.

Биринчи жуфтликда Ўзбекистон олимпия жамоаси Саудия Арабистонига имконият қолдирмай, жавобсиз 3 та гол урди. Дилшод Муртазоев, Азизбек Тўлқинбеков ва Фирдавс Абдураҳмонов тўп киритди.

Равшан Ҳайдаров жамоаси яримфиналда Япония — КХДР жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.

Осиё ўйинлари. Чоракфинал
Ўзбекистон — Саудия Арабистони 3:0

25 сентябр, Нагоя, «Мизуҳо Стэдиум»
Голлар: Дилшод Муртазоев (12), Азизбек Тўлқинбеков (78), Фирдавс Абдураҳмонов (86).
Ўзбекистон — Самандар Муратбаев, Саидхон Ҳамидов, Дилшод Муртазоев, Ғиёс Ризақулов (Дилшод Абдуллаев, 81), Қувонч Хушвақтов, Сардор Баҳромов (Фирдавс Абдураҳмонов, 81), Саидумар Саиднуруллаев (Оллоберган Каримов, 62), Муҳаммадали Ўринбоев (Нурлан Ибраимов, 85), Асилбек Жумаев (Шодиёр Шодибоев, 85), Азизбек Тўлқинбеков, Рўзибой Файзуллаев.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон U23 Ўзбекистон U23
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

40 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар