L'Équipe хабарига кўра, қўлга олинганлар ҳакамлар таркибини бошқариш жараёнларига ноқонуний аралашишда гумон қилинмоқда. Уларга расмий ҳужжатларни сохталаштириш, ишончни суиистеъмол қилиш ҳамда шахсий маълумотларни ноқонуний қўлга киритиш бўйича айбловлар қўйилган.
Тергов асосан ҳакамлар рейтингини шакллантириш тизими ва уларни баҳсларга тайинлаш жараёнларига қаратилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари тергов доирасида Туркия футбол федерациясининг Истанбулдаги қароргоҳида жойлашган VAR махсус хонасида ҳам тинтув ўтказган.