«Ноттингҳэм Форест» клуби «Челси»дан ҳужумчи Лиам Делапни сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, «ўрмончилар» ангилиялик 23 ёшли форварднинг трансфери учун 45 миллион фунт сарфлайди. Лиамнинг ўзи ҳам жамоасини ўзгартиришга қарор қилган.Ҳозирда томонлар тиббий кўрик борасида музокара ўтказмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Делап ўтган йилнинг ёзида «Ипсвич»дан «кўклар» сафига 30 миллион фунт стерлинг эвазига келиб қўшилганди. Бу клуб сафида АПЛ доирасида 28 та беллашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди.
Агар келишув тез орада якунланса, Лиамнинг трансфери жамоа учун энг қимматига айланади.