Бразилиянинг «Палмейрас» клуби яримҳимоячиси Аллан «Манчестер Сити»га ўтишга яқин. Бу ҳақда ESPN Brazil журналистлари хабар берди.
Манбага кўра, 22 ёшли вингер фаолиятини АПЛнинг вице-чемпиони сафида давом эттиради. Томонлар трансфер бўйича муваффақиятли музокара ўтказиб, келишувга эришган. «Палмейрас» футболчини 40 миллион евро эвазига сотишга рози бўлган.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» янги АПЛ мавсумини «Борнмут» устидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади.
Маълумот учун, Энцо Мареска шогирдлари навбатдаги учрашувини 28 август куни сафарда «Кристал Пэлас»га қарши ўтказади.