Live
3
Ўзбек

«Ливерпул» Гакпо бўйича 70 миллион евролик таклифга жавоб берди

Футбол
25 август, 07:39
Нидерландиялик вингер учун берилган таклиф рад этилди, мерсисайдликлар футболчини 85 миллион еврога сотмоқчи.
«Ливерпул» Гакпо бўйича 70 миллион евролик таклифга жавоб берди
Foto: Getty Images

«Тоттенҳэм» ва «Манчестер Сити» «Ливерпул» вингери Коди Гакпони трансфер қилишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.

«Тоттенҳэм» 27 ёшли футболчи учун 70 миллион евро таклиф қилган, бироқ «Ливерпул» бу таклифни рад этган. Мерсисайдликлар нидерландиялик футболчининг трансферидан 85 миллион евро ишлаб олишни истамоқда.

«Манчестер Сити» эса Гакпонинг агенти билан музокараларни бошлаган.

Маълумот учун, Гакпо 2023 йил январидан буён «Ливерпул» сафида тўп тепмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2030 йил июнигача амал қилади. Тransfermarkt футболчининг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар