Президентнинг 262-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда футбол учрашувларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида мамлакат стадионларида VAR тизими учун махсус техникаларни ўрнатиш ишлари давом этмоқда.
«Турон» стадионида ҳам VAR техникаларини жойлаштириш ишлари тўлиқ якунланди.
Мазкур тизим ҳакамлик қарорларининг ҳаққонийлигини таъминлаш ва футбол учрашувларида баҳсли вазиятларни замонавий технологиялар ёрдамида кўриб чиқиш имконини беради.
Маълумот учун, марказлашган VAR тизимини стадионларда жорий этиш ўзбек футболида ҳакамлик сифатини ошириш ва халқаро стандартларга мосликни таъминлашга қаратилган.