Live
3
Ўзбек

Моуринио «Соседад» билан баҳс олдидан: «Мухлислар «Реал»ни бор иштиёқ билан қўллаб-қувватлашини истайман»

Футбол
25 август, 07:46
Мадридликлар мавсумдаги илк уй учрашувида уч очко учун майдонга тушади.
Моуринио «Соседад» билан баҳс олдидан: «Мухлислар «Реал»ни бор иштиёқ билан қўллаб-қувватлашини истайман»
Foto: Getty Images
26.08.2026, 15:00 Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид - : - Реал Сосиедад Реал Сосиедад

«Реал» бош мураббийи Моуринио жамоанинг мавсумдаги илк уй учрашуви олдидан мухлисларнинг қўлловига умид билдирди.

Чоршанба куни мадридликлар Ла Лиганинг қолдирилган 1-тур учрашувида «Реал Соседад»ни қабул қилади.

«Бу бизнинг биринчи уй учрашувимиз, аммо у 19 та баҳснинг биттаси холос. Ҳар бир очко муҳим. Рақибга ҳурмат билан қараган ҳолда, мақсадимиз ғалаба қозониш. Улар ўзига хос жамоа ва таркиби ҳам яхши. Бизга қийинчилик туғдиришади.

«Эспанёл»га қарши баҳсда мухлислар рақибни қандай қўллаб-қувватлаганини ҳис қилдик. Эртага худди шундай қўллов бизнинг мухлисларимиз томонидан бўлишига умид қиламан. Жамоа ғалабага бўлган ирода, характер, куч ва совуққонликни намойиш этишини истайман.

Мен «Бернабеу» мени қандайдир ўзгача тарзда кутиб олишини кутмаяпман. Мухлислар жамоани бор иштиёқи билан қўллаб-қувватлашини истайман. Ўтган мавсумда улар қийин даврни бошдан кечиришди. Ҳозир эса биз нолдан бошламаяпмиз.

Мен энг муҳим инсон эмасман. Ҳиссиётларимни назорат қила оламан ва уч очко учун кечадиган оддий бўлмаган баҳсда ўзимни муносиб тутаман. Жамоа ўтган мавсумдагидан бошқача ҳолатда бўлишини истардим», — деди Моуринио.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» мавсумни «Эспанёл» устидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Реал Сосиедад Реал Сосиедад
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар