«Астон Вилла» ҳужумчиси Олли Уоткинс «Ал Ҳилол»га ўтишга яқин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Бирмингҳэм клуби 30 ёшли футболчи бўйича 58,4 миллион евро ва бонуслар сифатида яна 2 миллион евролик таклифни қабул қилган. Келишувнинг барча шартлари бўйича томонлар келишиб олган.
Яқин кунларда англиялик футболчи тиббий кўрикдан ўтиш ва Ар-Риёд клуби билан шартнома имзолаш учун Саудия Арабистонига йўл олади.
Маълумот учун, Уоткинс 2020 йилдан буён «Астон Вилла» сафида тўп тепиб келмоқда. У жамоа таркибида 278 та учрашувда 108 та гол ва 47 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.