Live
1
Ўзбек

Мбаппе Моуринио қўл остида «Реал» сафидаги илк голини урди

Футбол
26 август, 16:32
Франциялик ҳужумчи 60 дақиқада дублни расмийлаштирди.
Мбаппе Моуринио қўл остида «Реал» сафидаги илк голини урди
Foto: Getty Images
26.08.2026 FT Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 4 : 1 Реал Сосиедад Реал Сосиедад

Мадридликлар сафида тўп тепаётган Килиан Мбаппе «Реал Сосиедад»га қарши Ла Лига 2-тур баҳсида икки марта гол урди. Учрашувнинг 40 дақиқасида ҳисобни очган ҳужумчи 60 дақиқада дублини расмийлаштирди.

Бу Мбаппенинг янги бош мураббий Жозе Моуринио қўл остидаги илк голи бўлди. Франциялик футболчи «Эспанёл»га қарши баҳсда 10 марта зарба берган, бироқ гол ура олмаганди.

Маълумот учун, Мбаппе «Реал» сафида жами 105 та учрашувда 89 та гол урган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Реал Сосиедад Реал Сосиедад
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар