Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг жавоб баҳсларида «Фенербаҳче», АEК ва «Викинг» умумий босқич йўлланмасини қўлга киритди.
«Фенербаҳче» сафарда «Лион»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Истанбул клуби таркибида Ведат Мурики 24-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 28-дақиқада Арши Браун иккинчи голни урди. «Лион» 61-дақиқада Малик Фофана орқали жавоб қайтарди. Мезбонларнинг 64 ва 72-дақиқаларда урган голлари ВАР кўригидан сўнг офсайд сабаб бекор қилинди.
Жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳс 1:1 ҳисобида якунланган эди. Шу тариқа «Фенербаҳче» икки баҳс натижасига кўра кейинги босқичга йўл олди.
Грециянинг АEК клуби эса «Левски» жамоасини 4:0 ҳисобида йирик ҳисобда мағлуб этди. Биринчи баҳс 0:0 ҳисобида якунланган эди. АEК сафида Лука Ёвич 7-дақиқада ҳисобни очди. Барнабаш Варга 21 ва 30-дақиқаларда дубл қайд этди. 55-дақиқада Разван Марин якуний ҳисобни ўрнатди.
Яна бир баҳсда Норвегиянинг «Викинг» клуби Загребнинг «Динамо»сини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ғолиблар сафида Златко Трипич, Эдвин Эустбё ва Тобиас Мой биттадан гол урди.
Чемпионлар лигаси. Плей-офф босқичи
Лион - Фенербаҳче 1:2
Голлар: Фофана 61 - Мурики 24, Браун 28
Лион: Доминик Грейф, Эйнсли Мейтленд-Найлс (Каил Будаш, 62), Рубен Клюйверт, Муса Ниякате, Абнер (Николас Таляфико, 86), Таннер Тессманн (Павел Шултс, 76), Тайлер Мортон (Мадс Бидструп, 86), Корентен Толиссо, Эрнест Нуама (Закари Атекаме, 62), Лоис Опенда, Малик Фофана.
Фенербаҳче: Эдерсон Мораес, Нелсон Семеду, Милан Шкриняр, Нaтан Аке, Арши Браун, Н'Голо Канте, Маттео Гендузи, Мейсон Гринвуд (Ромелу Лукаку, 80), Андерсон Талиска (Исмоил Юксак, 68), Оғуз Айдин (Доргелес Нене, 76), Ведат Мурики (Ирфан Жан Каҳвежи, 80).
АEК - Левски 4:0
Голлар: Ёвич 7, Варга 21, 30, Марин 55
Викинг - Динамо Загреб 3:1
Голлар: Трипич, Эустбё, Мой.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади