Бугун
20
Ўзбек

Жезус «Арсенал»да қолишга қарор қилди

Футбол
26 август, 17:35
Бразилиялик ҳужумчи захира футболчиси мақомида қолишга ҳам тайёр.
Жезус «Арсенал»да қолишга қарор қилди
Foto: Getty Images

«Арсенал» ҳужумчиси Габриел Жезус клубни тарк этишни истамаяпти. 29 ёшли футболчи Лондон жамоасида қолиб, 2027 йил ёзигача мўлжалланган шартномасини охиригача бажаришни режалаштирмоқда.

Transfer News Live UOL Esporte'га таяниб хабар беришича, бразилиялик футболчи Микел Артета жамоасида захирада қолишига ҳам рози. Айни пайтда Жезус ҳафтасига 265 минг фунт атрофида маош олади.

Ҳужумчига аввалроқ «Наполи», «Милан», «Эвертон» ва «Ипсвич» клублари қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган. Тransfermarkt унинг бозор қийматини 17 млн еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар