Бугун
20
Ўзбек

Ла Лига. «Реал» ўз майдонида «Реал Сосиедад»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Футбол
26 август, 17:01
Мадридликлар қолдирилган 1-тур баҳсида 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди, Килиан Мбаппе эса ҳет-трик қайд этди.
Ла Лига. «Реал» ўз майдонида «Реал Сосиедад»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
Foto: Getty Images
26.08.2026 FT Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 4 : 1 Реал Сосиедад Реал Сосиедад

Ла Лиганинг 1-туридан ўрин олган қолдирилган баҳсда «Реал» ўз майдонида «Реал Сосиедад»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Килиан Мбаппе 40-дақиқада ҳисобни очди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Лука Сучич мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда Мбаппе яна икки бор — 60 ва 80-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳет-трикини расмийлаштирди. 68-дақиқада Винисиус Жуниор ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Ла Лига. 1-тур
Реал - Реал Сосиедад 4:1
Голлар:
Мбаппе 40, 60, 80, Винисиус Жуниор 68 - Сучич 44
Огоҳлантириш: Алваро Каррерас 10, Янхел Эррера 31, Хон Арамбуру 45+2, Лукен Бейтия 72, Ибраима Конате 73, Эдуарду Камавинга 90+4

Реал: Тибо Куртуа, Ибраима Конате, Дин Ҳейсен, Дензел Думфрис, Алваро Каррерас (Марк Кукуреля, 46), Бернарду Силва (Карлос Эспи, 86), Федерико Валверде, Арда Гулер (Браҳим Диас, 78), Жуд Беллингҳэм (Эдуарду Камавинга, 78), Винисиус Жуниор (Ян Диоманде, 84), Килиан Мбаппе.
Реал Сосиедад: Алекс Ремиро, Хон Арамбуру (Игор Субелдия, 57), Хон Мартин, Серхио Гомес, Лукен Бейтия, Янхел Эррера (Карлос Солер, 66), Такефуса Кубо (Гонсалу Гедеш, 74), Лука Сучич, Бенят Туррентес, Микел Оярсабал (Орри Оускарссон, 57), Жоб Очиенг (Андер Барренечеа, 66).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Реал Сосиедад Реал Сосиедад
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар