Live
2
Ўзбек

Жексон трансферини Эмерининг шахсан ўзи талаб қилмоқда

Футбол
26 август, 12:51
Бирмингҳэмликлар сенегаллик ҳужумчи билан шахсий шартлар бўйича келишувга яқинлашган.
Жексон трансферини Эмерининг шахсан ўзи талаб қилмоқда
Foto: Getty Images

«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери «Челси» ҳужумчиси Николас Жексон трансферини амалга оширишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, бирмингҳэмликлар 25 ёшли сенегаллик футболчи ва унинг вакиллари билан шахсий шартлар бўйича деярли келишиб олган. Энди Эмери клуб раҳбариятидан «Челси» билан расмий музокараларни бошлашни истамоқда.

«Астон Вилла» ҳужумчи учун 70 миллион евродан ортиқ маблағ тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Жексон ўтган мавсумни «Бавария» сафида ижара асосида ўтказди. У барча мусобақаларда 34 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Маълумот учун, Жексоннинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2033 йил ёзигача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар