«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд фаолиятини «Челси»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, Лондон клуби англиялик футболчининг вазиятини диққат билан кузатмоқда ва трансфер ойнаси ёпилишидан олдин унинг борасида ҳаракат қилиши мумкин.
Маркус келажаги борасида бир қарорга келмаган. У ўтган мавсумни «Барселона»да ижара асосида ўтказди. Бироқ Каталония клуби Рэшфордни бутунлай сотиб олиш имкониятидан фойдалангани йўқ.
Қайд этилишича, «кўклар» учун асосий масалалардан бири футболчининг маоши ва трансфер шартлари бўлиши мумкин.