«Крузейро» жамоасининг марказий ҳимоячиси Жонатан Жесус яқин орада «Челси»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур маълум қилди.
Манбага кўра, «Челси» 22 ёшли бразилияликни сотиб олишга яқин, у дарҳол Франциянинг «Страсбург» клубига ижарага берилади. Таъкидланишича, томонлар битим бўйича деярли келишиб олишган.
Агар миш-мишларга ишонсак, «Зенит» Жезуснинг «Челси»га ўтишини тўхтатишга уринган ва унга қулай молиявий шартларни таклиф қилган. Бироқ ҳимоячи Россияга кўчиб ўтишдан бош тортди ва Лондонни танлади. Шунингдек, футболчи атрофидаги вазиятни Англиянинг бошқа бир вакили «Тоттенҳем» ҳам кузатиб борди.
Маълумот учун, 2026 йилда Жесус барча мусобақаларни инобатга олганда 32 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди.
Transfermarkt портали ҳимоячининг актуал трансфер нархини 8 миллион еврога баҳоламоқда.