Бугун
20
Ўзбек

«Астон Вилла» 20 ёшли форвардни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
26 август, 06:28
«Байер» ҳужумчиси Кристиан Кофане фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
«Астон Вилла» 20 ёшли форвардни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Gettyimages

Германиянинг «Байер» клуби ҳужумчиси Кристиан Кофане фаолиятини «Астон Вилла»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Дэвид Орнштейн хабар берди.

Манбанинг маълумотларига кўра, «Астон Вилла» 20 ёшли камерунлик трансфери борасида Леверкузен клубига тўғридан-тўғри мурожаат қилган. Таъкидланишича, «шерлар» Олли Уоткинс «Ал Ҳилол» сафига йўл олган тақдирда Кофанени сотиб олмоқчи. Бироқ «Байер» инглиз клуби қизиқишига қарамай, футболчиси билан хайрлашишни истамаяпти.

Маълумот учун, янги мавсумда Кофане Германия Кубогининг битта ўйинида майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Transfermarkt портали Кристианнинг актуал трансфер нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Байер Байер
Бугунги янгиликлар