«Астон Вилла» ҳужумчиси Олли Уоткинс Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда машҳур инсайдер ва журналист Николо Скира хабар берди.
Манбанинг ёзишича, 30 ёшли футболчи «Ал Ҳилол» билан 2029 йилгача мўлжалланган шахсий шартнома шартлари бўйича келишиб олган. Эндиликда саудияликлар трансферни якунлаш учун «Астон Вилла» билан музокараларни давом эттирмоқда.
Аввалроқ Уоткинс трансфери «Ал Ҳилол»га деярли 55,8 млн еврога тушиш ҳақида маълумотлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2025/26-йилги мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларни инобатга олганда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади