Live
3
Ўзбек

«Барселона» яримҳимоячисига 4 та Англия клуби қизиқмоқда

Футбол
25 август, 07:06
Футболчининг ўзи эса Европада қолишни истамоқда.
«Барселона» яримҳимоячисига 4 та Англия клуби қизиқмоқда
Foto: Getty Images

«Барселона» яримҳимоячиси Марк Касадо Англия Премер-лигаси клублари эътиборига тушди. Мundo Deportivо «Тhe Guardian»га таяниб хабар беришича, футболчи учун курашни «Сандерленд» бошлаб берган.

Шунингдек, «Нюкасл», «Астон Вилла» ва «Брайтон» ҳам 22 ёшли футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Касадонинг Саудия Арабистони чемпионатида ҳам вариантлари бор, бироқ футболчи фаолиятини Европа футболида давом эттиришни афзал кўрмоқда.

Маълумот учун, Касадо ўтган мавсум Ла Лигада 24 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширган ва 1 та сариқ карточка олган.

Эслатиб ўтамиз, Касадонинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси давом этмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Сандерленд Сандерленд
  • Брайтон Брайтон
  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Нюкасл Нюкасл
Бугунги янгиликлар