«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси ва сардори Бруну Фернандеш Англия Профессионал футболчилар уюшмаси (PFA) талқинига кўра 2025/2026-йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилганидан кейин таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Албатта, бу ўзгача воқеа, лаҳза. Менга ҳар ҳафта футбол майдонида қарши ўйнайдиганлар овоз беришди. Айнан уларнинг, балки кўпчилигининг мен учун овоз бергани — алоҳида эътирофга лойиқ.
Статистика нуқтаи назаридан, кўп йиллардан буён сақланиб келган самарали узатмалар рекордини янгиласангиз, одамлар бу мавсумни энг яхшиси деб атай бошлайди. Ростини айтсам, бу менинг клубдаги энг яхши мавсумларимдан бири бўлди, деб ҳисоблайман. Шахсан мен ажойиб мавсум ўтказдим ва жамоа Чемпионлар Лигасига қайтишига ёрдам бердим. Бу мавсум бошидаги мақсадларимиздан бири эди», — дея Фернандешнинг сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports журналисти Даниал Хан ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.