«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш сўнгги 16 йил ичида Профессионал Футболчилар Ассоциацияси (PFA) талқинига кўра Англия Премер-лигасининг мавсумдаги энг яхши футболчиси мукофотини олган биринчи «қизил иблислар» ўйинчиси бўлди.
Охирги бор 2010 йилда манкунианликлар собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни бунга эришганди.
Ўтган мавсум АПЛда Бруну мусобақанинг энг яхши ассистентига айланди. Португалиялик яримҳимоячи 35 та баҳсда 21 та голли узатмани амалга оширди.
«Манчестер Юнайтед» футболчиси бир мавсумдаги ассистлар сони бўйича Премер-лига рекордини ўрнатиб, Терри Анри ва Кевин Де Брюйненинг натижасини (20 тадан ассист) янгилади. Шунингдек, 31 ёшли футболчи турнинда 9 та гол урди.
Фернандеш «МЮ» футболчилари 16 йилдан бери қўлга киритмаган совринни ютди
Футбол
26 август, 03:37
Португалиялик яримҳимоячи PFA талқинига кўра АПЛда мавсум ўйинчиси деб топилди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади