Live
3
Ўзбек

Расман: Балеба – «Манчестер Юнайтед» футболчиси

Футбол
25 август, 12:20
Камерунлик футболчи 2032 йилнинг ёзига қадар битим имзолади.
Расман: Балеба – «Манчестер Юнайтед» футболчиси
Фото: Manchester United

«Манчестер Юнайтед» клуби «Брайтон» яримҳимоячиси Карлос Балеба трансферини расман эълон қилди.

Қайд этилишича, камерунлик 22 ёшли футболчи «қизил иблислар» билан «5+1» схемаси бўйича шартнома имзолади.

Аввалроқ «чайкалар» Балебанинг трансферидан 70 миллион евро ишлаб олиши хабар қилинганди. Шунингдек, қарийб 6 миллион еврога тенг бонус олиши ҳам келишувга киритилган.

Маълумот учун, Карлос «Брайтон» сафида 2023/24 йилги мавсумдан буён тўп тепиб келаётган эди. Ўтган мавсумда у барча турнирлар доирасида 35 та учрашувда майдонга тушганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар