Live
3
Ўзбек

Ўзбекистон футбол ассоциациясида Ҳакамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Футбол
25 август, 11:09
Бугун, 25 август Ўзбекистон футбол ассоциациясида қўмитанинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
Ўзбекистон футбол ассоциациясида Ҳакамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Фото: УзФҲМ

Ўзбекистон футбол ассоциациясида Ҳакамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида Ҳакамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳакамлик фаолиятини янада такомиллаштириш, соҳадаги мавжуд масалаларни муҳокама қилиш ва олдинда турган вазифаларни белгилаб олиш бўйича муҳим масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилиш кун тартибидан ўрин олган асосий масалалар:

VAR ҳакамлари салоҳиятини ривожлантириш: “ВАР” ва “АВАР” ҳакамларининг Суперлига ҳамда Пролига учрашувларига тайинланиши, келгусида VAR ҳакамлари сонини кўпайтириш ва уларнинг янада сифатли ҳамда самарали фаолият юритишини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ФИФА кунлари давомида амалдаги VAR ва AVAR ҳакамларини қайта аттестациядан ўтказиш, шунингдек, янги VAR ва AVAR ҳакамларини тайёрлаш ва уларни мазкур йўналишдаги синовлардан ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Ҳакамлар фаолиятини баҳолаш: Суперлига, Пролига ва бошқа қуйи лигаларнинг ўтган тур учрашувларида ҳакамлар, ёрдамчи ҳакамлар ҳамда "ВАР" ҳакамлари олган паст баҳоларни кўриб чиқиш, баҳсли ва мураккаб вазиятларни таҳлил қилиш.

Ёш ҳакамлар ва Ҳакамлар академияси фаолияти: Ҳакамлар маркази раҳбари Маъмур Саидкасимов ёш ҳакамлар билан ишлаш бўйича тузилган ишчи комиссия ҳисоботини тақдим этди. Шунингдек, Ҳакамлар академиясининг 5-модули натижаларини тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар атрофлича таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликларнинг олдини олиш, ҳакамларнинг назарий ҳамда амалий тайёргарлигини ошириш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва вазифалар берилди.

Фото: ПФЛ
Фото: ПФЛ
Фото: ПФЛ
Фото: ПФЛ
Фото: ПФЛ
Бугунги янгиликлар