Live
3
Ўзбек

Пролига. «ҚМУ Жайҳун» Нукусда «Яйпан»дан устун келди

Футбол
25 август, 12:11
Пролигада 17-тур ўйинлари старт олди.
Пролига. «ҚМУ Жайҳун» Нукусда «Яйпан»дан устун келди
Фото: Жайҳун

Пролигада 17-тур учрашувларига старт берилди. Турнинг илк беллашувида «ҚМУ Жайҳун» клуби ўз майдонида «Яйпан»ни қабул қилди.

Беллашув 3:1 ҳисобида нукусликларнинг ғалабаси якунланди.

Бу ғалабадан сўнг мезбонлар очколари сонини 18 тага етказиб, турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда. «Яйпан» эса 21 очко тўплаб, 9-поғонада.

Пролига. 17-тур
ҚМУ Жайҳун – Яйпан 3:1
Голлар:
Сардорбек Хидирбоев, 29 (1:0), Самандар Синдаров, 40 автогол (2:0), Мирафзал Шокиров, 76 (2:1), Асадбек Жўрақулов, 87 (3:1)

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Про Лига Про Лига
Бугунги янгиликлар