Live
3
Ўзбек

Баркола трансфери «Ливерпул»га 115 млн евродан қимматроққа тушади

Футбол
25 август, 10:59
«ПСЖ» вингери катта эҳтимол билан фаолиятини Англияда давом эттиради.
Баркола трансфери «Ливерпул»га 115 млн евродан қимматроққа тушади
Фото: Gettyimages

«Пари Сен-Жермен» клуби яримҳимоячиси Брэдли Баркола фаолиятини «Ливерпул»да давом эттиришга яқин турибди.

23 ёшли футболчи трансфер ойнаси ёпилгунга қадар «қизиллар» сафига кўчиб ўтишига ишонмоқда. Ҳар икки клуб ушбу келишувни якунлашни мақсад қилган, деб хабар беради журналист Лоик Танзи.

Барколанинг сотуви Лига 1 тарихидаги энг қиммат битим сифатида тарихга кириши мумкин – тахминларга кўра, ушбу трансфер суммаси 115 млн евродан зиёд бўлади.

Transfermarkt портали Брэдли Барколанинг актуал трансфер нархини 90 млн еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, франциялик футболчи «ПСЖ» сафида умумий ҳисобда 52 та ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол урди ва 37 та голли узатма етказиб беришни уддалади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар