Live
2
Ўзбек

«Ливерпул» Саррнинг трансфери учун 58 миллион евро таклиф қилди – Романо

Футбол
26 август, 09:04
Саррнинг ўзи ҳам ушбу трансфер амалга ошишига қизиқиш билдирмоқда.
«Ливерпул» Саррнинг трансфери учун 58 миллион евро таклиф қилди – Романо
Фото: Getty Images

«Ливерпул» клуби «Кристал Пэлас» вингери Исмоил Саррнинг трансфери бўйича музокара бошлади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, мерсисайдликлар футболчи сенегаллик 28 ёшли футболчининг трансфери учун тахминан 58 миллион евро таклиф қилган. Саррнинг ўзи ҳам ушбу трансфер амалга ошишига қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ «бургутлар» Исмоил бўйича «Галатасарой»дан тушган таклифни ҳам рад этганди.

Ўтган мавсумда у клуб сафида барча турнирлар доирасида 45 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол урган ва 2 та ассистни қайд этган.

Бугунги янгиликлар