Live
2
Ўзбек

«МЮ» Каррерас трансфери учун 50 миллион евро таклиф қилишга тайёр

Футбол
26 август, 09:50
Унинг Мадрид жамоаси билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
 «МЮ» Каррерас трансфери учун 50 миллион евро таклиф қилишга тайёр
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» клуби «Реал» ҳимоячиси Алваро Каррерасни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, инглиз клуби испаниялик 22 ёшли футболчининг трансфери учун 50 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Маълумот учун, Каррерас «қизил иблислар» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 2024 йилда у жамоани тарк этиб, «Бенфика»га йўл олган. 2025 йилнинг ёзида эса «Реал» сафига келиб қўшилган. «Реал» Алваронинг трансферига 50 миллион евро сарфлаган.

Унинг Мадрид жамоаси билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар