«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик ушбу трансфер ойнасида марказий ҳимоячи харид қилишни клуб раҳбариятидан сўрамаганини айтди.
Аввалроқ матбуотда немис мутахассиси «Лейпциг» ҳимоячиси Кастелло Лукебани жамоасида кўришни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
«Менимча, ҳимоядаги футболчиларимиз билан ҳаммаси жойида. Эрик Гарсия, Жюл Кунде, Жерар Мартин, Андреас Кристенсен ва Жерар жуда яхши ўйин намойиш этишди. Шунингдек, бизда Кубарси ҳам бор», — деди Флик.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» Испания чемпионатидаги янги мавсумни «Элче» устидан 5:0 ҳисобидаги йирик ғалаба билан бошлади.