Бугун
20
Ўзбек

«Тоттенҳэм» Спенсга «Ноттингҳем Форест»дан ўринбосар топиб қўйди

Футбол
26 август, 06:58
Лондон клуби қанот ҳимоячиси Неко Уилямсга эътибор қаратган.
«Тоттенҳэм» Спенсга «Ноттингҳем Форест»дан ўринбосар топиб қўйди
Фото: BBC

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби «Ноттингҳем Форест» қанот ҳимоячиси Неко Уилямсни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда BBC Sport хабар берди.

Манбанинг маълумотларига кўра, лондонликлар Миланнинг «Интер» клубига кетган Жед Спенс ўрнига универсал ҳимоячи изламоқда. Бироқ «Ноттингҳем Форест» Уилямсни «Тоттенҳэм»га қўйиб юбормоқчи эмас ва унинг 2029 йилгача мўлжалланган шартномасини узайтиришни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, 25 ёшли Уилямс ушбу мавсум 2 та ўйинда майдонга тушиб, самарали ҳаракатлар амалга ошириб улгурмади.

Transfermarkt портали уэлслик футболчининг актуал трансфер нархини 28 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Ноттингем Форест Ноттингем Форест
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар