Live
10
Ўзбек

«Навбаҳор» ва «Аякс» ҳамкорлигидаги академия фаолиятини бошлади

Футбол
29 август, 07:39
Наманган клубининг янги академиясида истиқболли ёш футболчилар шуғулланади.
«Навбаҳор» ва «Аякс» ҳамкорлигидаги академия фаолиятини бошлади
Foto: Getty Images

«Навбаҳор» қошида ташкил этилган ва Нидерландиянинг «Аякс» клуби билан ҳамкорликда фаолият юритадиган академия иш бошлади. Бу ҳақда ПФЛ хабар берди.

Тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти раҳбарияти, «Навбаҳор» мураббийлар штаби ҳамда меҳмонлар иштирок этди.

Бир неча ой давомида Нидерландиядан ташриф буюрган мутахассислар иштирокида селекция ишлари олиб борилиб, истиқболли ёш футболчилар саралаб олинди.

Эндиликда сараланган ёш футболчилар нидерландиялик мутахассислар бошчилигида машғулотларни бошлайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Навбаҳор Навбаҳор
Бугунги янгиликлар