Live
10
Ўзбек

Паредес: «Гави бор йўғи 1 та ўйинга дисквалификация қилингани ғалати. У кўксимга зарба берди»

Футбол
29 август, 07:14
Аргентина миллий жамоаси яримҳимоячиси 10 та ўйинлик дисквалификациясига муносабат билдирди.
Паредес: «Гави бор йўғи 1 та ўйинга дисквалификация қилингани ғалати. У кўксимга зарба берди»
Фото: Gettyimages

Аргентина миллий жамоаси яримҳимоячиси Леандро Паредес Испанияга (0:1) қарши жаҳон чемпионати-2026 финалида юзага келган жанжалда иштироки туфайли 10 та ўйинга дисквалификация қилинганига муносабат билдириб ўтди.

«Назаримда, бу ортиқча. Гави бор йўғи 1 та ўйинга дисквалификация қилингани, очиғи ғалати, чунки у кўксимга зарба берганди», — дея Паредес сўзларидан иқтибос келтирди TyC Sports.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик яримҳимоячи рақиби Эрик Гарсияни бўғзидан олди, бундан ташқари жамоадошига ёрдамга келган Гавини туртиб юборди. Кейин эса вазиятга қолганлар аралашди.

Бугунги янгиликлар