Live
15
Ўзбек

Мареска «Челси» номини тилга олмасдан клублардаги совринлари ҳақида гапирди

Футбол
29 август, 06:15
Италиялик мутахассис сўнгги йилларда бошқарган жамоаларида совринлар қўлга киритганини таъкидлади.
Мареска «Челси» номини тилга олмасдан клублардаги совринлари ҳақида гапирди
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска мураббийлик фаолиятидаги энг фахрланадиган даври ҳақида гапирар экан, «Челси»даги фаолиятини алоҳида тилга олмади.

«Менимча, бу қисқа давр жуда муваффақиятли бўлди. «Манчестер Сити» мураббийлар штабида бўлганимда треблни қўлга киритдик. Кейин кетдим ва «Лестер» билан чемпионликни нишонладик.

Шундан сўнг бошқа клубга ўтдим ва у ерда ҳам ниманидир ютдик. Сўнгги тўрт беш йил ичида омадим келди, чунки қаерда бўлмай, совринлар қўлга киритдик. Умид қиламанки, бу ерда ҳам худди шундай бўлади», — деди Мареска.

Маълумот учун, Мареска 2024 йил ёзидан 2026 йил январигача «Челси»ни бошқарган. У Лондон клуби билан Конференциялар Лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Челси Челси
  • Лестер Лестер
Бугунги янгиликлар