«Астон Вилла» янги ҳужумчиси Николас Жексон Лондоннинг «Челси» клубидан бирмингҳэмликлар сафига ўтганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мен бу трансфердан хурсандман, «Астон Вилла» — буюк клуб. Ниҳоят бу ерга келганимдан жуда мамнунман.
Мен кўп меҳнат қилишга тайёрман. Клуб ва мураббийимиз шарафи учун курашаман. Бу ерда имкон қадар кўп гол уришни хоҳлайман», — деди ҳужумчи клуб матбуот хизматига берган интервюсида.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсум Жексон Мюнхеннинг «Бавария» клубида ижара асосида ҳаракат қилди. Сенегаллик форвард Германия жамоаси сафида 11 марта гол уришга муваффақ бўлди.
Шунингдек, Николас «Бавария» билан Бундеслига чемпиони ва Германия кубоги соҳиби бўлди.