«Милан» вингери Рафаэл Леау «Галатасарой»га ўтиши олдидан жамоа билан хайрлашди.
«Ҳа, ҳозир қийин ҳолатдаман. Жамоадошларим билан 7 йил бирга бўлдик ва улар билан хайрлашдим.
Улар менинг ўсишимга ва «Милан» шарафини ҳимоя қилиш нимани англатишини тушунишимга ёрдам беришди. Лекин энди хайрлашиш вақти келди.
Мен бошқача хайрлашишни истардим, балки сўнгги марта «Сан Сиро»да майдонга тушиб, ўша ерда хайрлашармидим. Мен клуб тарихида қоламан, чунки бу ерда нималар қилганимни биламан.
Ҳаёт шунақа: биз ўрганамиз, хайрлашамиз. Бироқ менинг «Милан»га бўлган муҳаббатим ҳеч қачон сўнмайди.
Узоқда бўлсам ҳам уларни доимо кузатиб бораман. Ўзим билан чемпионлик мавсуми ҳақидаги хотираларни олиб кетяпман, бу ҳаётим охиригача ёдимда қоладиган лаҳзалар.
Баъзида қарор қабул қилиш керак бўлган пайтлар келади. «Милан» ҳар доим «Милан» бўлиб қолади, жамоа ва мураббий жуда юқори савияда.
Аморим — жуда яхши ва қатъиятли мураббий. У «Милан»га яна ғалаба қозонишни бошлашда ёрдам бера олади. У жамоага сингдираётган футбол менга ёқади.
«Милан»га барча эзгу тилакларимни билдираман. Доимо ёнимда бўлган мухлисларга раҳмат айтаман. «Милан» ғалаба қозонишда давом этади», — деди Леау.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади