Бугун
112
Ўзбек

Мареска: «Бу майдонда ўйнаш қийин, биз буни баҳсдан олдин ҳам билардик»

Футбол
28 август, 22:30
«Ман Сити» бош мураббийи жамоасининг «Кристал Пэлас» устидан қозонилган ғалабаси ҳақида гапирди.
Мареска: «Бу майдонда ўйнаш қийин, биз буни баҳсдан олдин ҳам билардик»
Фото: Getty Images
28.08.2026 FT Англия Премер-лигаси Кристал Пэлас Кристал Пэлас 1 : 4 Манчестер Сити Манчестер Сити

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска жамоасининг «Кристал Пэлас» устидан қозонилган йирик ҳисобдаги ғалабаси (4:1) ҳақида фикр билдирди.

«Бу майдонда ўйнаш қийин, биз буни баҳсдан олдин ҳам билардик. Бунга ўйиннинг дастлабки дақиқаларидаёқ гувоҳ бўлдингиз.

Шунга қарамай, кейин биз ўйинни назорат қилдик. Учрашувдаги интенсивлик ва жамоанинг хоҳиши мени жуда хурсанд қилди.

Шерки бизга ёрдам беряпти. У келажакда ҳам жамоага фойда келтиради. Биз унинг юқори савияли футболчи эканини биламиз: «Борнмут»га қарши аввалги ўйинда икки ассист, бугун эса икки гол урди.

Лекин менимча, Райан тўпсиз ҳаракатларда ҳам жуда яхши ишлади. У Уортонни назорат қилди ва жуда кўп меҳнат қилди.

Фоден қанотда ўйнашга аста-секин мослашмоқда. Биз унинг вингер эмаслигини биламиз. Бироқ ечим топишга ҳаракат қиляпмиз.

Учрашувнинг сўнгги 10–15 дақиқасида у марказда ўйнаганида, бу позиция унга кўпроқ ёқиши кўриниб турди.

Шунга қарамай, унинг ишга муносабати жуда яхши бўлди ва айнан шу бизга керак», — деди «Манчестер Сити» бош мураббийи.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Кристал Пэлас Кристал Пэлас
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар