«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Жек Грилиш «шаҳарликлар» сафини тарк этган тақдирда, қаерда фаолиятини давом эттирмоқчилиги маълум.
Бу ҳақда инсайдер Бен Жейкобс хабар берди.
30 ёшли англиялик футболчи учун биринчи вариант «Эвертон»лигича қолмоқда. Вингер ливерпулликлар сафида тўп тепишга улгурган. Ўтган мавсумда Жек ижара ҳуқуқи асосида айнан шу клуб шарафини ҳимоя қилган.
Футболчи атрофидаги вазиятни «Астон Вилла» ҳам синчковлик билан кузатиб бормоқда. Бирмингҳемликлар собиқ сардорини жамоага қайтариш борасида ўйламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Грилиш 2021 йилдан буён «шаҳарликлар» сафида тўп тепмоқда. Ўшанда у айнан «Астон Вилла»дан «Сити» таркибига бориб қўшилган. Инглиз гранди сафида 159 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урган ва 23 та голли узатма етказиб берди.