Live
2
Ўзбек

«Астон Вилла» Матета трансферидан умид узмаган

Футбол
28 август, 06:45
Франция миллий жамоаси форварди фаолиятини АПЛнинг бошқа бир клубида давом эттириши мумкин.
«Астон Вилла» Матета трансферидан умид узмаган
Фото: Gettyimages

«Кристал Пэлас» клуби ҳужумчиси Жан-Филипп Матета фаолиятини ҳали ҳам «Астон Вилла»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда CaughtOffside нашри хабар берди.

Манбанинг маълумотларига кўра, «Астон Вилла» 29 ёшли франциялик трансферидан умид узмаган. Аввалроқ «бургутлар» 23,4 млн евро миқдоридаги таклифни рад этганди. Бироқ Матета хизматларига «Манчестер Юнайтед», «Тоттенҳэм», «Галатасарой» ва Саудия Арабистони клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Англия премер-лигаси янги мавсумида Матета 1 та ўйинда майдонга тушиб, самарали ҳаракатлар амалга ошира олмади. Футболчининг «Кристал Пэлас» билан амалдаги шартномаси кейинги йил ёзда якунланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Кристал Пэлас Кристал Пэлас
  • Астон Вилла Астон Вилла
Бугунги янгиликлар