«Челси» клуби «Астон Вилла» дарвозабони Эмилиано Мартинес трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Қайд этилишича, Лондон клуби аргентиналик 33 ёшли дарвозабон трансфери борасида бирмингҳэмликлар билан оғзаки келишувга эришган. Трансфер қиймати 7,5 миллион фунтни ташкил қилади.
The Athletic маълумотига кўра, Мартинес «кўклар» билан икки йиллик шартнома имзолайди. Келишувда шартномани яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.
Маълумот учун, Мартинес 2020 йилдан буён «Астон Вилла» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Ўтган мавсумда у Англия Премер-лигасида 32 та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 39 та гол ўтказиб юборди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади